Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Бугун, 24 декабрь куни Қуйи палата депутатлари Жиноят кодексининг 244-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга доир қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 244-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, унда оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун алоҳида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Жиноят кодекси 244-моддасининг тўртинчи қисмида оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун тўғридан тўғри жавобгарлик кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу модда янги бешинчи қисм билан тўлдирилиб, унда ўқувдан ўтган шахс ўз хоҳиши билан ўқувдан ўтганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жиноятларни профилактика қилишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг