Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оммавий тартибсизликлар тафсилоти маълум қилинди

Оммавий тартибсизликлар тафсилоти маълум қилинди

Бугун АОКАда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатлари ҳақида маълумот берилди.

2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган. 

Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилиб, қурол-яроқ тортиб олинган. Нукус халқаро аэропортига, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган. 

Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги «Las Vegas» кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган MAN русумли юк транспорт воситаси, «Эски шаҳар»даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган «КамАЗ» русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги «Исмоилов Жаббор-берген» фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган. 

Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги «Дўстлик» канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талофотлар етказилган. 

Аввалроқ, оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар шахсга, жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига турли тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг