Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎФА бугун тарқалган хабарларга муносабат билдирди

ЎФА бугун тарқалган хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳисобчиси катта миқдордаги пулни ўзлаштириб қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тарқалган маълумотлар бўйича қуйидагича муносабат билдирди: «ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади».

Тарқалган хабарларда ҳолат ўтган ҳафта содир бўлгани ва ЎФА ҳисобчиси тахминан 4 миллиард сўм (350 минг доллар)ни ўзлаштириб, Туркияга қочиб кетганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг