Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвага учаётган Ўзбекистон самолётининг двигатели ишдан чиқди

Москвага учаётган Ўзбекистон самолётининг двигатели ишдан чиқди

Фото: Xabar.uz

Москвага учаётган Ўзбекистон самолётида носозлик чиқди. 

Бугун, 2025 йил 15 январ куни Бухоро – Москва (Внуково) йўналишидаги HY9607 авиақатнови белгиланган аэропортга қўнаётганда двигателлардан бири ишдан чиқди.

Авиакомпания экипажи томонидан тегишли процедуралар бажарилди ва самолётни белгиланган аэропортга қўндиришга қарор қилинган. 

Қўниш муваффақиятли амалга оширилди, ҳаво кемаси бортида 132 йўловчи бор. 

Uzbekistan Airways техник хизматлари томонидан барча тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Амалдаги парвозлар жадвалида режалаштирилган кейинги авиақатновлар Внуково халқаро аэропортига учиб кетган захира ҳаво кемасида амалга оширилади, дейилади расмий хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг