Учувчи ва унинг икки қизи мўъжиза юз бериб омон қолишди

АҚШда 38 ёшли учувчи ва унинг икки қизи мўъжиза юз бериб омон қолишди, деб хабар берди New York Post.
Улар Piper PA-12 Super Cruiser самолётида парвоз қилаётиб, Аляскадаги Тустумен музли кўлига қулашган. Қутқарувчилар етиб келгунича, авариядан омон қолган учувчи ва қизлари самолёт қанотларига чиқиб олиб жон сақлашган.
Аляска миллий гвардияси вертолёти жабрланувчиларни энг яқинда жойлашган аҳоли масканига етказди. Қутқарувчиларнинг айтишича, авиаҳодиса иштирокчилари соғ-омон.
«Эркак яхлашнинг дастлабки босқичида бўлган. Қизларнинг кийимлари қуруқлиги сабабли, уларга ҳеч нарса қилмаган. Бу ҳалокатдан омон қолишнинг энг яхши сценарийси. Анча ёмон бўлиши мумкин эди», — дея воқеани изоҳлади 207-авиация полки бошлиғи, подполковник Брендон Ҳолбрук.
Қулаган самолётни учувчи Терри Годес топди. Самолёт бўлакларини топишга умид қилган учувчи тирик қолган оилани кўриб ҳайратини яшира олмаганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter