Mobiuz’да стол тенниси бўйича анъанавий турнир ўтказилди (видео)
2024 йил 12 октабр куни Тошкент шаҳрида Mobiuz’нинг турли бўлинмалари, шу жумладан, ҳудудий Хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича анъанавий турнир бўлиб ўтди.
Mobiuz компанияси Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан 80 дан ортиқ ходимлар стол тенниси бўйича ўз маҳоратларини намойиш этиш учун йиғилди. Уларнинг спорт руҳи, чидамлилиги ва маҳорати барча ўйинлар давомида кескин ва қизиқарли муҳитни яратди.
Стол тенниси нафақат ҳушёрлик ва стрессга чидамлиликни ривожлантиради, балки саломатликни ҳам мустаҳкамлайди. Бу шунчаки ўйин эмас, балки иш учун фойдали кўникмаларни ривожлантириш имконияти. Mobiuz компаниясида ходимларнинг тушлик ва ишдан бўш вақтларида стол тенниси билан фаол шуғулланиши учун барча имкониятлар яратилган.
Ходимлар ўртасида ўтказилган мусобақа нафақат спорт ютуқлари учун минбар, балки жамоавий руҳ, ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни ривожлантириш майдонига айланди. Турнир томошабинларга кўплаб унутилмас лаҳзаларни тақдим этди.
Эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида медаллар ўйналди. Гўзал жинс вакиллари орасида қуйидагилар ғолиб бўлишди:
Биринчи ўрин – Жамиля Самарходжаева, Маркетинг бўлими етакчи мутахассиси;
Иккинчи ўрин – Дилафруз Хусанова, Бошқарувни ҳужжатлар билан таъминлаш бўлими етакчи мутахассиси;
Учинчи ўрин – Адибахон Шамсиева, Намангандаги Mobiuz хизмат кўрсатиш маркази мутахассиси.
Эркаклар ўртасида қуйидагилар муносиб ғалабаларни қўлга киритди:
Биринчи ўрин – Раим Авамилев, Транспорт бўлими бошлиғи ўринбосари;
Иккинчи ўрин – Павел Орешкин, Биллингни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;
Учинчи ўрин – Виталий Ли, Транспорт тармоғидан фойдаланиш бўлими эксперти.
Ғолиблар медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан, биринчи ўрин соҳиблари эса ғалабага интилиш ва жанговар руҳни ифодаловчи ўтиш кубоклари билан тақдирландилар.
Спорт одамларни бирлаштиради ва қувончга тўлдиради. Mobiuz компаниясида спорт шу билан бирга бирдамлик ва илҳомнинг ҳақиқий тимсолидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter