Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирободда тадбиркорларнинг пулини ўзлаштирган ҳисобчи фош бўлди

Мирободда тадбиркорларнинг пулини ўзлаштирган ҳисобчи фош бўлди

Фото: Xabar. uz

Миробод туманида тадбиркорларнинг 951 млн сўм пулларини қўлга киритган собиқ бош ҳисобчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

“V.F.”, "V.I." ва "V.V." МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Х.Г. ушбу корхоналарнинг раҳбарлари А.И. ва И.Д.нинг хабардорлигисиз жами 951 млн сўм пулларини ўзига тегишли банк пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг