Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 41 ёшли ходими вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи Фазлидинхон Дадахонов бугун, 30 ноябрь куни 41 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
«Масъулиятли раҳбар Фазлидинхон Маҳамадихонович ўз ишига фидойи бўлган ҳақиқий касб эгаси сифатида ёрқин из қолдирди. 2008 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларида турли лавозимларда ишлаб келди», дейилади хабарда.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter