Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илон Маскнинг «энг ақлли» чат-боти ишга тушди — энди бепул!

Илон Маскнинг «энг ақлли» чат-боти ишга тушди — энди бепул!

Фото: Swadesi

Миллиардер Илон Маскка тегишли xAI компанияси сунъий интеллектга асосланган тил модели — Grok 3 ишга туширилганини эълон қилди.

«Бу юз берди: дунёдаги энг ақлли Grok 3 сунъий интеллект модели энди бепул», — дейилади X ижтимоий тармоғида жойланган хабарда.

Постда чат-ботга кириб фойдаланиш учун ҳавола ҳам кўрсатилган.

X Premium+ ва SuperGrok пулли обуна версиялари эгалари кенгайтирилган функциялардан фойдалана оладилар, қолаверса, овозли режим ва бошқа қўшимча қулайликлар уларга ҳаммадан олдин тақдим этилади.

Бир неча кун аввал Илон Маск Grok 3 тақдим этилишидан дарак бериб, уни мавжуд сунъий интеллект чат-ботлари орасида энг ақллиси, дея таърифлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг