Илон Маск ХКСдан воз кечиш ва Марсга учишга чорлади

Миллиардер ҳамда АҚШ давлат самарадорлиги департаменти раҳбари Илон Маск Халқаро космик станция (ХКС)ни орбитадан олиб ташлаш ва Марсга парвозга тайёрланишга чорлади.
«ХКСни орбитадан туширишга тайёрланиш фурсати келди. У хизматини қилиб бўлди. Энди фойдаси жуда кам. Марсга учамиз», — деб ёзди Маск X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги постида.
Маълумот учун: Халқаро космик станция Ер орбитасида 1998 йил 20 ноябрдан буён ишламоқда. Станция оғирлиги — 435 тонна атрофида, бориб уланган кемалар билан бирга 470 тоннагача етиши мумкин. Лойиҳа иштирокчилари: АҚШ, Россия, Канада, Япония ва Европа космик агентлигига аъзо 10 мамлакат — Белгия, Германия, Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Франция, Швеция, Швейцария).
Россия матбуоти ёзишича, бу мамлакат ХКСда 2028 йилгача қолишни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter