Ҳокимликларга «ташқари»дан эколог-консультантлар жалб қилинади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда экология ва «яшил ривожланиш» масалалари бўйича консультантлар халқаро молия институтлари грант маблағлари ҳисобидан жалб қилинади.
Президентнинг жорий йил 7 февралда қабул қилинган жорий йилги давлат дастурига доир фармонида қайд этилишича, бу «ҳудудларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини такомиллаштириш» мақсадида амалиётга татбиқ қилиняпти.
Шунингдек, худди шу мақсадларда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туман (шаҳар) даражасида экологик паспортлар ва экологик мастер режалар ҳамда ҳудудларнинг экологик рейтингини ишлаб чиқиш ва кенг жамоатчиликка тақдим этиш амалиёти жорий этилади.
Жалб қилинадиган консультантларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга эса Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов масъул этиб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter