Ҳоким озишнинг яхши усулини топди (видео)
Италиянинг Валдоббядене шаҳри мэри, 47 ёшли Лучано Фрегонезе ортиқча вазндан қутулиш учун ҳар куни ҳамшаҳарлари билан пиёда сайр қилишни бошлади.
Июн ойида ҳокимлик учун сайловда учинчи марта ғалаба қозонган Фрегнонезе ўз саломатлиги билан жиддийроқ шуғулланишга ваъда берганди. Маълум қилинишича, у ҳокимликка келганидан буён 50 килограммга семирган, ҳозир вазни — 140 кило. У семириб кетганини спорт ва жисмоний фаолият билан шуғулланишга вақт орттира олмаслиги ва мазали таомларга суяги йўқлиги билан изоҳлади.
Охир-оқибат ҳоким юриш ва нафас олишга қийналадиган, бел ва оёқлари безовта қиладиган бўлиб қолди. Кимдир шаҳардаги деворлардан бирига унинг «қориндор» расмини чизиб кетиши ва бу фото ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетиши унга қаттиқ ботди ва озишга қарор қилди.
Озиш марраси — 90 кг. Ҳокимлик курсисига илк марта ўтирганида шунча тош босарди. Июл ойидан Фрегонезе шаҳарликлар билан кунига 5,5 км пиёда сайр қилишни бошлади. Биринчи куни 45 киши унга шерик бўлди, кейин уларнинг сафи кенгайиб борди.
«Одамлар қўллаб-қувватлаш учун менга ҳамроҳлик қилишмоқда, тахминан 10 фоизи эса фурсатдан фойдаланиб саволларига жавоб олиш ҳаракатидагилар. Яна айримлар сайр қилиш баҳона ўзаро суҳбатлашиш ниятида келишмоқда. Бу менга катта куч беради. Ёлғиз ўзим шунча йўлни юра олмасдим, чунки зерикарли», — деди мэр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter