Филиппинда «Трами» тропик довули қурбонлари сони 46 нафарга етди
Филиппиннинг Лусон оролида икки кунда икки ойлик меъёрдаги ёғин ёғишига сабаб бўлган «Трами» тропик довули қурбонлари сони 46 кишига етди. Бу ҳақда GMA News телеканали хабар берди.
Филиппин фуқаро мудофааси департаменти маълумотларига кўра, 23 ва 24 октябр кунлари табиий офат оқибатида 20 киши бедарак йўқолган, 7 киши жароҳатланган. Сув тошқинлари туфайли ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди.
«Трами» бўрони пайти шамолнинг тезлиги соатига 85 километрга етган. Лусондаги давлат идоралари ва мактаблар 25 октябр куни ёпилди, ғарбий соҳилга баландлиги икки метргача тўлқин келиши хавфи сақланиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter