Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европанинг етакчи мамлакатлари арабларнинг Ғазони тиклаш режасини қўллаб-қувватлади

Европанинг етакчи мамлакатлари арабларнинг Ғазони тиклаш режасини қўллаб-қувватлади

Рафаҳдаги вайрона. Ғазо сектори.

Фото: RafahKid

Миср томонидан илгари сурилган ва Араб давлатлари лигаси томонидан тасдиқланган Ғазо секторини тиклаш режаси Европанинг етакчи давлатлари томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда Италия ТИВ, бугун, 8 март куни баёнот берди.

Ҳозир секторда чидаб бўлмас шароитда яшаётган фаластинликларни қутқариш ўта долзарб, бу Ғарб мамлакатлари ТИВ раҳбарларини қўшма баёнот беришга ундади.

«Биз, Франция, Германия, Италия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Ғазони тиклаш ва қайта қуриш бўйича араб ташаббусини олқишлаймиз. Режада Ғазони тиклашнинг реал йўли белгилаб берилган  ва у амалга ошган тақдирда Ғазода яшаётган фаластинликларнинг ҳалокатли ҳаёт шароити тез ва барқарор яхшиланиши таъминланади», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Араб давлатлари лигаси бир овоздан қабул қилган Ғазони тиклаш режаси АҚШ томонидан рад этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг