Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғазода халқаро аэропорт қурилади — Миср ТИВ

Ғазода халқаро аэропорт қурилади — Миср ТИВ

Фото: Amir Cohen/Reuters

Миср ҳукумати Ғазо секторини тиклаш бўйича тақдим этган режада савдо порти ва халқаро аэропорт қуриш кўзда тутилган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатти Араб давлатлари лигаси саммитида баёнот берди.

Бундан ташқари, йўллар тикланиши ва анклав аҳолиси учун асосий коммунал хизматлардан фойдаланишга шароит яратиш режалаштирилган.

Миср ТИВ раҳбари қўшимча қилишича, Қоҳира Европа мамлакатлари ва АҚШ билан Ғазо секторини тиклаш лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича музокаралар олиб боряпти.

Кеча, 4 март куни Араб давлатлари лигаси мамлакатлари раҳбарлари Ғазони тиклаш режасини қабул қилиб, Исроилдан Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида «агрессив ҳаракатлар»ни тўхтатишни талаб қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг