Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элчи: Ўзбекистон шунчаки истиқболли бозор эмас, стратегик ҳамкор

Элчи: Ўзбекистон шунчаки истиқболли бозор эмас, стратегик ҳамкор

Ўзбекистон Қозоғистон учун шунчаки истиқболли бозор эмас, балки стратегик ҳамкордир, дейди Қозоғистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов.

Тошкентда Қозоғистон ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашган дипломат икки давлат иштирокида янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги, ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро манфаатли нуқталарни топиш лозимлигини таъкидлади.

Б.Атамқулов қозоғистонлик тадбиркорлар дуч келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш ютуқлар омили бўлишини ҳам урғулади.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тошкент халқаро арбитраж маркази вакиллари ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва тижорий низоларни ҳал этиш усулларини тақдим этишди.

Қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 4,1 миллиард долларга етди. Мамлакатимизда Қозоғистон сармояси иштирокида очилган корхоналар сони 1000 дан ортди.

Аввал хабар берганимиздек, ўтган йил август ойида Остонада бўлиб ўтган икки давлат раҳбарлари учрашувида ҳукуматларга товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг