Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Экспортчи корхоналар сони ортмоқда

Экспортчи корхоналар сони ортмоқда

Юртимизда экспортчи корхоналарни молиявий ва ташкилий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёзлар жорий қилинган.

Масалан, транспорт харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, халқаро стандарт сертификатларини жорий этганда тўловлар давлат томонидан қопланади. Шунингдек, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда тадбиркорлар иштирокини таъминлашда ҳам харажатларнинг маълум бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Бундан ташқари, экспортчи корхоналар экспортга чиқараётган маҳсулотлар учун ягона солиқ ва фойда солиғидан озод этилган. Дейлик, агар бир корхона ўз маҳсулотининг 30 фоизини экспорт қилса, ушбу 30 фоиз маҳсулот учун фойда солиғи ва ягона солиқдан озод қилинади. Шунингдек, экспортчи корхоналар қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб олиш имкониятига эга.

Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш

«Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳам экспортчи корхоналар, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари молиявий қўллаб-қувватланмоқда.

Биргина 2024 йилда 150 та қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг 804,7 миллиард сўмлик лойиҳалари молиялаштирилиб, 1,97 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт тушуми амалга оширилди. Жорий йилда эса 330 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг 1,2 трлн. сўмлик лойиҳаларини молиялаштириш режалаштирилган.

Муваффақиятли экспортчи

Масалан, 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги «Xojeli un mahsulotlari» корхонасига айланма маблағни тўлдириш ва буғдой сотиб олиш учун 12 ой муддатга 600 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди. Натижада, 2024 йил давомида 1,8 миллион АҚШ доллари миқдорида ун маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Қувонарлиси, ушбу корхонада 65 нафар доимий ишчи банд қилинган.

Маълумот учун, «Xojeli un mahsulotlari» корхонаси «Микрокредитбанк» молиявий кўмагида ташкил этилган бўлиб, 2022-2024 йилларда 2,2 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилган. Ҳозирда корхона Қозоғистон Республикасидан олиб келинган буғдойни қайта ишлаб, юқори навли ун маҳсулотларини нафақат маҳаллий бозорга, балки хорижга ҳам экспорт қилмоқда. Корхона кунига 200 тонна ун маҳсулотини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Банк қўллаб-қувватлови давом этмоқда

«Микрокредитбанк» томонидан экспорт билан шуғулланиб, миллий маҳсулотларимизни жаҳон бозорларига олиб чиқаётган, шу орқали давлатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ҳисса қўшаётган тадбиркорларни имтиёзли шартларда молиявий қўллаб-қувватлаш давом эттирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг