Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Экология вазирлиги ҳузуридаги агентликка директор тайинланди

Экология вазирлиги ҳузуридаги агентликка директор тайинланди

Ҳасанов Шарифбек Шамсиддинович Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2013 йилда Буюк Британиянинг Кардифф Метрополитан университети (бакалавр), 2015 йилда Буюк Британиянинг Surrey университети (магистратура)ни тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг