Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган давлатлари маълум қилинди

Дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган давлатлари маълум қилинди

2023 йил якунларига кўра, ҳавоси энг ифлос давлатлар рўйхатида Покистон, Бангладеш ва Ҳиндистон етакчилар деб топилди. Бу ҳақда Швейцариянинг  ҳаво IQAir мониторинг ташкилоти ҳисоботига таяниб Reuters хабар бермоқда.

IQAir мутахассислари дунёнинг 134 мамлакати ва минтақасидаги 30 мингдан ортиқ ҳаво сифати мониторинги станциялари маълумотларини таҳлил қилди. Ўтган йили Бангладеш атмосферасида PM 2,5 - ўпка фаолиятига халақит берадиган майда заррачалар ўртача концентрацияси ҳар бир кубометр учун 79,9 микрограмни ташкил қилган. Покистонда ҳам худди шундай кўрсаткич 73,7 микрограммни ташкил этган бўлса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳаводаги PM 2,5 нинг йиллик ўртача даражаси ҳар бир куб метр учун беш микрограмдан ошмаслигини тавсия қилган.

Шундай қилиб, юқоридаги давлатларда зарарли зарралар концентрацияси рухсат этилган стандартлардан мос равишда деярли 16 ва 15 баравар юқори.

Ҳиндистонга келсак, бу ердаги миқдор одатдагидан тахминан 11 баравар юқори бўлиб чиқди. Деҳлидаги PM 2.5 таркиби 102,5 микрограммни ташкил этди.

Аниқлик киритилишича, мутахассислар хавфли моддаларнинг ЖССТ стандартларига мувофиқ нормал концентрациясини фақат еттита давлатда – Австралия, Эстония, Финляндия, Гренада, Исландия, Маврикий ва Янги Зеландияда қайд этган.

Аввалроқ Ветнам пойтахти Ханой дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳри деб топилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг