Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги махсус вакили этиб тайинланди

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги махсус вакили этиб тайинланди

Диёра Келдиёровани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди. 

«Диёранинг олимпиададаги ғалабаси илғор ўзгаришлар учун катализатор бўлиб, бутун дунёга Ўзбекистоннинг тенг имкониятлар ва ҳадсиз салоҳиятлар мамлакати эканини намойиш этади. Диёра дзюдо бўйича Марказий Осиё минтақасидаги илк Олимпия чемпиони сифатида ўз номини тарих саҳифасига ёзиб улгурди ва энди у бутун бир авлодни ортидан эргаштира олади.

Унинг махсус вакил сифатидаги янги вазифаси Ўзбекистондаги барча аёллар учун анъанавий оилавий қадриятларни сақлаган ҳолда исталган соҳада чўққига чиқиши мумкинлигига ўзига хос чорлов бўла олди», – деб ёзади Агентлик директори ўринбосари.

У, шунингдек, Диёранинг фаолияти нафақат мамлакатда гендер тенглигига эришишни тезлаштиришига, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги илғор давлат сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашига ҳамда бутун дунё аёлларини руҳлантиришига ишонишини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг