«Диёра Келдиёрова билан бир қанча лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз» — Шаҳноза Мирзиёева
Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Парижда Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова билан учрашди.
Диёра Келдиёровага Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни таклиф қилди.
«Ёзги Олимпия ўйинларидаги оламшумул ғалабаси билан Диёра Келдиёровани ўзим ва Оилам номидан қутладим. Ватандошларимиз уни бежиз Тўмарисга, Ойбарчинга ўхшатишаётгани йўқ. Чунки у нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё минтақасида Олимпиада чемпиони бўлган илк дзюдочи аёл сифатида спорт тарихи саҳифаларидан жой олди.
Парижда Ўзбекистон миллий олимпия терма жамоаси аъзолари билан ҳам суҳбатлашдик, масъулиятли баҳслар олдидан уларга муваффақият тиладик. Ўзаро учрашувимиз чоғида Диёра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда оилаларда аёлларга нисбатан учрайдиган зўравонликка, жамиятдаги гендер ҳақсизликка қарши қаратилган бир қанча лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, шу лойиҳаларнинг ЮЗИ ва иштирокчиси бўлиш ҳақидаги таклифимни мамнуният билан қабул қилди», дейди Шаҳноза Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter