Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилия президенти шошилинч жарроҳлик столига ётқизилди

Бразилия президенти шошилинч жарроҳлик столига ётқизилди

Фото: Х/LulaOficial

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва 10 декабр куни шошилинч жарроҳлик столига ётқизилди. Унга бош чаноғи ички қон қуйилиши ташхиси қўйилган.

Президент октябр ойида ўз қароргоҳида йиқилиб тушганидан буён уни бош оғриғи тинмай безовта қилиб келган. Таъкидланишича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган.

«79 ёшли Лула ўзини яхши ҳис этмоқда», — дея маълум қилди Сан-Паулудаги «Сирио-Либанес» шифохонаси.

Навбатдаги жарроҳлик амалиёти бугун, 12 декабрда ўтказилади. Даволовчи шифокор Роберто Калиланинг айтишича, қон кетиши хавфини камайтириш учун янги амалиёт ўтказиш зарур.

Таъкидланишича, бу кутилган ва нисбатан оддий операция бўлиб, тахминан бир соат кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг