Энди боғча тарбиячилари ҳам вазир жамғармасидан устама олишлари мумкин

Ҳукуматнинг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг ёзишича, эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари (аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди) иштирок этиши мумкин.
«Синовларда барча фан ўқитувчилари, шунингдек, МТТ тарбиячилари ҳам иштирок этиб, устама учун даъвогарлик қилишлари мумкин», – дейди Умарова.
Ҳукумат қарори билан, шунингдек, педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланган. Унга кўра, малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.
Қолаверса, энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter