Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим оилаларга электр ва газ учун компенсация тўлови жорий этилади

Айрим оилаларга электр ва газ учун компенсация тўлови жорий этилади

Фото: Xabar.uz

 Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади. 

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар "Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга: 

- электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача; 

- табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

- Реестрларга киритилган оилаларга; 

- "маҳалла еттилиги" хулосаси асосида Реэстрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг