Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аргентина «энергетика инқилоби»ни амалга оширмоқчи

Аргентина «энергетика инқилоби»ни амалга оширмоқчи

Атуча АЭС.

Фото: Atomic-energy.ru

Аргентина ҳукумати ядровий энергетикани ривожлантириш дастурини тақдим этди, Clarin газетаси ёзишича, унга «энергетика инқилоби», дея ном берилган.

«Атом энергияси зафар билан қайтмоқда, биз бу жараёнда ортда қолмасдан, энг олдинги қаторларда бўлмоқчимиз», — деди мамлакат президенти Хавьер Милей Аргентина ҳукуматининг расмий қароргоҳи — Атиргуллар саройида ўтказилган тадбирда.

Тадбирда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси қатнашди.

Аргентинанинг ташаббуси МАГАТЭ томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда ва икки босқичга ажратилган. Биринчисида Атуча АЭС майдонида кичик модулли реактор қурилиши режалаштирилган. Бу билан бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси таъминоти яхшиланиб, ўчишлар сони кескин қисқариши кутилмоқда.

Иккинчи босқичда Аргентина ўз уран захираларини қайта ишлашга киришади. Бунда энергияга бўлган ички эҳтиёж қопланиб, юқори қийматли ядровий ёқилғини экспорт қилиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг