Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда таниқли репер қамоқдан озод этилди

АҚШда таниқли репер қамоқдан озод этилди

Америкалик репер ва «Грэмми» мукофоти совриндори Young Thug адлия тизими билан келишувга эришганидан сўнг қамоқдан озод қилинди. У кўча жиноий гуруҳида иштирок этиш, гиёҳванд моддалар ва қурол сақлашда айбини қисман тан олди.

Ҳақиқий исми Жеффри Ламар Уилямс бўлган 33 ёшли репер кўча зўравонлигида айбланиб, ҳибсга олинганидан бери 900 кундан кўпроқ вақтни панжара ортида ўтказди. Бу Жоржия штати тарихидаги энг узоқ давом этган жиноий суд эди.

2022 йил май ойида прокурорлар у асос солган YSL студияси штат пойтахти Атлантадаги уюшган жиноий гуруҳ учун бошпана эканлигини айтишганди.

— Жиноятларим учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Бу вазиятда жабрланган ҳар бир кишига айтмоқчиман: «Кечиринг», — деди у судда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг