Андижон вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди
Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Авазбек Эргашев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган. Андижон пахтачилик институти (ҳозирги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти)ни тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1983-йилда Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.
1992-2022-йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти «Пахта уруғчилик» бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ғўза уруғчилиги» республика маркази бошлиғи ўринбосари бўлган.
2006-йил 18-январдан буён Қўрғонтепа туманига раҳбарлик қилиб келган. 2020-2022-йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2023-йилларда Ўзбекистон Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015—2019-йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.
2023йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter