Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Актриса Малика Қаюмова вафот этди

Актриса Малика Қаюмова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова 70 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди. 

Малика Қаюмова 1954 йил Тошкент вилоятида таваллуд топганди.

2011 йили «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист« фахрий унвони билан мукофотланган. 1976 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.

Институтни битиргач, ўзбек драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. 1993 йилдан бошлаб Муқимий номидаги мусиқали театрда фаолият кўрсатиб келган. Малика Қаюмова ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамон роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиган. 

Жумладан,«Тақдир»да амма, «Девона»да Она, «Фотима ва Зуҳра»да Она, «Алпомиш»да Кунтуғмиш, «Пари қишлоқ»да Она, «Ўлдинг, азиз бўлдинг»да Она «Хонума»да Текле, «Тошкентнинг нозанин маликаси» да Хайри, «Суперқайнона-2»да Ҳожар, «Ойонам-қайнонам»да Қумри,  «Қизи борнинг-нози бор»да  қуда каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг