Абдумалик Халоков Ўзбекистонга еттинчи олтин медални тақдим этди!
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда. Бухоролик спортчимиз чемпионлик жангида Қирғизистон вакили Мунарбек Сеитбек ўғлини яққол устунлик билан мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ушбу муваффақиятдан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter