Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги Президент мактаби БААда нуфузли мукофот ғолиби деб топилди

Тошкентдаги Президент мактаби БААда нуфузли мукофот ғолиби деб топилди

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофот (Zayed Sustainability Prize)нинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

Мукофотни БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

Мукофот 5 йўналишда – соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар йўналишида берилади. Мукофотга 156 давлатдан 5980 та лойиҳа аризаси келиб тушган бўлиб, ўзбекистонлик ўқувчилар 150 та мактабда ёмғир сувини йиғиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқишган. Ушбу йўналишда Ўзбекистон жамоасига Туркия ва Озарбайжон вакиллари рақиб бўлишган (ғолиб жамоа 150 минг доллар грант олади).

Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.

Маълумот учун, ушуб мукофот экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантириб, 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.

Эслатиб ўтамиз, Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг