Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланаётган гуруҳ қўлга олинди
Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар уюштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ҳамда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш режаларини ишлаб чиққанлиги айтилаётган гуруҳ қўлга олинди.
Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бкрган хабарга кўра, гуруҳ аъзолари режалаштирган тартибсизликларда одамлар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар ҳам инобатга олинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 5 нафар фуқаро қўлга олинган.
Ушбу гуруҳ аъзоларининг криминал дунёнинг, шунингдек, диний ақидапарастлик мафкурасини тарғиб қилиб келиши аниқланди.
Ҳибсга олинганларнинг яшаш жойи ва фойдаланаётган автотранспорт воситаларини тинтув қилиш чоғида қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, рацион, зирҳлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг кийим-кечаклари, дронлар, экстремистик адабиётлар, шунингдек, тақиқланган бошқа ашёлар топилди.
Ҳозирда қўшимча тергов-тезкор тадбирлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter