Ўзбекистонликлар 3 ойда авторақамлар учун 212 млрд сўм сарфлаган
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 212,2 млрд сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-ауционлар орқали сотилди. Бу ҳақда ЎзРТХБ маълум қилди.
Авторақамларнинг сотуви сон ва ҳажми бўйича 3,2 баробарга ўсган.
Биржа хабарида жорий йилнинг 1-чорагида сотилан авторақамлар бўйича ўртача ва энг қиммат сотилганлари бўйича маълумот берилмаган.
«UZEX хабарлари» газетаси маълумотларига кўра, 2024 йил 6-12 май кунлари оралиғида аукцион савдолар орқали жами 12 млрд 865 млн сўмлик авторақамлар сотилган. Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 3,8 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 419,9 млн сўмни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter