Ўтган ҳафта энг қимматбаҳо авторақам 300 млн сўмдан ортиққа сотилган
2024 йил 1 июлдан 7 июлгача бўлган даврда avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 54 331 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жойлаштирилган бўлиб, шундан 44 331 таси жисмоний шахслар учун ва 10 000 таси юридик шахслар учун мўлжалланган.
2024 йил 1 июлдан 7 июл оралиғида 4 306 та авторақамлар бўйича ауцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 17 987,4 млн сўмни ташкил этди. Амалга ошган битимларнинг 94% улуши жисмоний шахсларга (16 825,3 млн сўмга тенг 4 154 та авторақам) ва 6 фоиз улуши юридик шахсларга (1 162,1 млн. сўмга тенг 152 та авторақам) тўғри келади.
Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 4,2 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 324,4 млн сўмни ташкил қилди.
Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 722 402 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 694 331 нафари жисмоний шахслар ва 28 071 нафари юридик шахсларга тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter