Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда мактаб ўқувчиси ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлди

Навоийда мактаб ўқувчиси ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлди

19 январь, якшанба куни тунги соат 1:45 да Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

«Ishonch.uz» сайтининг ёзишича, 2008 йилда туғилган С.М. (умумий ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси) отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай бошқариб юрганида И.Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспектори Жасуржон Муҳаммадов уни тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ йигит ходимнинг ишорасига бўйсунмай, уни машинаси билан уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада олган тан жароҳатлари сабаб Ж.Муҳаммадов ҳаётдан кўз юмган.

32 ёшли Ж.Муҳаммадов 2017 йилдан буён ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келаётган бўлган.

Ҳозирда Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг