Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда 32 ёшли ўзбекистонликнинг ис газидан заҳарлангани айтилмоқда

Ҳиндистонда 32 ёшли ўзбекистонликнинг ис газидан заҳарлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ҳиндистоннинг Ҳарьяна штати Сонипат шаҳридаги дам олиш масканларидан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилгани ҳақидаги маълумот тарқалган эди. «Дунё» АА ушбу хабар ўз тасдиғини топганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу нохуш ҳодиса ҳақида хабарлар тарқалиши биланоқ Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Сонипат шаҳри полицияси билан алоқага чиққан ва воқеани жойида ўрганиш мақсадида ушбу шаҳарга етиб борган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари билан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида марҳума фарғоналик М.А. исмли 32 ёшли аёл экани аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбекистонлик аёл ва иккинчи нобуд бўлган шахс ис газидан заҳарлангани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритиш бўйича тезкор суриштирув ва тиббий экспертиза ишлари давом эттирилмоқда.

Дипломатия миссияси мазкур ҳодиса бўйича тергов-суриштирув жараёнини назоратга олган. Марҳуманинг яқин қариндошлари бу ҳақда хабардор қилинган. Шунингдек, зарур бўлган барча консуллик-ҳуқуқий амалиётлар бажарилиб, марҳуманинг жасадини қисқа вақт ичида Ўзбекистонга жўнатиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг