Божхона органларида ўтган 9 ойда қарийб 900 кило гиёҳвандлик воситалари аниқланган
Божхона органларида жорий йилнинг ўтган даврида хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида 757 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати маълум қилди.
Чегарада импорт товарлари устидан божхона кўриклари самарадорлиги ошиб, 356 млрд сўмлик ноқонуний товарлар далилий ашё сифатида олинган.
Шунингдек, божхона органлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 59 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари ҳамда 34 та қурол, 1 187 та ўқ-дорилар ушлаб қолинди.
Ўтган 9 ой давомида расмийлаштирилган 754 мингта божхона юк декларацияларининг 15 фоизи инсон омилисиз автоматик равишда расмийлаштирилди, экспортда бу кўрсаткич 41 фоизга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter