Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 Адлияга қўшимча ҳуқуқлар бериляпти

 Адлияга қўшимча ҳуқуқлар бериляпти

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2024 йил 1 июлдан Адлия вазирлигига қўшимча ҳуқуқлар бериляпти.

Унга кўра, вазирлик интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда хулоса бериш ҳуқуига эга.

Шунингдек, ташкилот контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус ваколатли органлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказади ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўяди ҳамда йўқ қилади.

Интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан эса тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг