Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик табиат қўйнида дам олувчиларга мурожаат қилди

Вазирлик табиат қўйнида дам олувчиларга мурожаат қилди

Фото: Xabar.uz

Айни дамда кунлар исиб, ҳамюртларимизнинг шаҳар чеккаларида, очиқ ҳудудларда дам олиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу эса ўз навбатида айрим кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлмоқда, яъни дам олиш масканларида чиқиндиларни ташлаб кетиш, Қизил китобга киритилган ўсимликларни узиш, олов ёқиш, атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари кўпаймоқда.

Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дам олишга чиққан ҳамюртларимизни қуйидагиларга амал қилишга чақиради:

— ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш;

— кул ва ёнувчи моддаларни ўчириш;

— яшил зоналарда ўсимликларни пайҳон қилмаслик;

— Қизил китобга киритилган ўсимликлар, жумладан, лолаларни ноқонуний термаслик;

— ёввойи ҳайвонларга дуч келганда ортиқча ҳаракат қилмаслик, уларга озор бермаслик.

Диққат! Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жазо чоралари қўлланилади.

Дам олиш масканларида турли экологик ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда Экология вазирлиги (71 207-11-07), Ички ишлар органлари ёки Миллий гвардияга мурожаат қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг