Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Уйга эгалик учун аёл собиқ эрига 55 млн сўм берди

Уйга эгалик учун аёл собиқ эрига 55 млн сўм берди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига фуқаро С.Якубов томонидан жавобгар Д.Қўшмуратова билан хусусий уй-жой фондидан фойдаланиш, тасарруф этиш, эгалик қилиш билан боғлиқ низолар тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилган.

Суднинг умумий фойдаланишда бўлган уйга эгаликни Д.Қўшмуратовада қолдириш ва ундан С.Якубов фойдасига 55 240 278 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 55 240 278 сўм пул маблағлари тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжатининг ижроси амалда таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг