Тошкентда юк машиналари ҳаракати вақтинча тўлиқ чекланади
16 июнь соат 00:00 дан 10:00 га қадар пойтахтимизда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ (кириш-чиқиш-шаҳар ичида ҳаракатланиш) вақтинча чекланади.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ушбу чоралар Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Аввалроқ 16 июнь соат 00:00 дан 7.00 гача пойтахтнинг айрим кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланиши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter