Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш вазифаси юклатилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш вазифаси юклатилди

Фото: «Total.kz»

Ўзбекистонда тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тизими яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорда сўз боради.

Ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда тиббиёт ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш концепцияси ишлаб чиқиши шарт.

Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг