Портлаш хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди
Ҳукумат қарори (2-сон, 06.01.2025 й.) билан “Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент” тасдиқланди.
Унга кўра, техник регламент инсон ҳаёти ва саломатлигини, мол-мулки ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда истеъмолчиларни чалғитадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида портлаш хавфи бўлган муҳитда Ўзбекистон ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.
Техник регламент талаблари портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг белгиланган рўйхатига нисбатан қўлланилади.
Асбоб-ускуналар портлаш хавфи бўйича хавфсиз ишлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- асбоб-ускуналардан ёнувчи моддаларнинг чиқиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган портлаш муҳитининг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик;
- портлаш содир бўладиган ҳар бир манбанинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, портлаш муҳити алангаланишининг олдини олиш;
- асбоб-ускуналарнинг қўлланиш соҳасига қараб, портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг портлаш хавфсизлигини белгиловчи кўрсаткичлар таснифига.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб 6 ой ўтгач амалга киритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter