Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келишда туркманистонликлар яққол етакчи

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келишда туркманистонликлар яққол етакчи

Cтатистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 80,5 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган. Уларнинг ярмидан кўпини туркманистонликлар ташкил этмоқда. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 51,4 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Туркманистон – 48 186 нафар;

Тожикистон – 25 729 нафар;

Афғонистон – 1 866 нафар;

Хитой – 822 нафар;

Ҳиндистон – 648 нафар;

Туркия – 615 нафар;

Қирғиз Республикаси – 465 нафар;

Жанубий Корея – 400 нафар;

АҚШ – 261 нафар;

Россия – 215 нафар;

бошқа давлатлар – 1 309 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг