Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилиши инкор этилди

Автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилиши инкор этилди

Фото: Xabar.uz

Транспорт вазирлиги автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилишини инкор этди.

Вазирлик хабарига кўра, жарима чиптасиз юрганлик учун белгиланади.

"Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган", дейилади вазирлик изоҳида. 

Аввалроқ Транспорт назорати инспекцияси йўл ҳақини нақд пулда тўлаганлар жарима қилиниши ҳақида гапирганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг