Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Mastercard'дан янги Акция

«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Mastercard'дан янги Акция

Банк мижозлари учун қулай имконият.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Mastercard Europe SA билан ҳамкорликда «Харидлар учун кешбек» содиқлик дастурини ишга туширди.

Унда қуйидаги Mastercardнинг Virtual, Standard, Gold, Platinum ва World Elite карталари эгалари иштирок этишлари мумкин.

Мазкур дастурда қатнашиш учун харидларни дўконларда тўлов терминали орқали ёки онлайн тарзда Mastercard картаси билан тўлаш лозим.

Ушбу дастур 2024 йил 1 октябрдан 2025 йил 31 январгача амал қилади. Асосийси, Mastercard картаси эгалари ушбу муддат оралиғида амалга оширган тўловлари учун, карта турига қараб, харид суммасидан келиб чиққан ҳолда кешбекка эга бўладилар.

Жумладан:

- Mastercard Standard - 0,8%;
- Mastercard Gold -1,0%;
- Mastercard Platinum - 1,2%;
- Mastercard World Elite - 1,5%.

Ойига максимал кешбек суммаси:

- Mastercard Standard - 1 000 000 сўмгача;
- Mastercard Gold - 1 200 000 сўмгача;
- Mastercard Platinum - 1 400 000 сўмгача;
- Mastercard World Elite - 1 500 000 сўмни ташкил этади.

Кешбек суммаси Mastercard картасига харид қилинган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Содиқлик дастурида қуйидаги амалиётлар иштирок этмайди:

- Картадан картага пул ўтказмалари (Р2Р);
- Кассалар, терминаллар ёки банкоматлар орқали нақд пул ечиш;
- Банкнинг Миллий мобил иловасида хизматлар учун тўлов.

Шундай экан, фурсатни бой бермай, мавжуд имкониятдан фойдаланиб қолинг ва харидларингиз эвазига кешбек соҳибига айланинг.

Қўшимча маълумот ҳавола орқали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг