Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанк Хитой давлат таррақиёт банкининг 2 миллиард юан кредит линиясини жалб қилди

Ўзмиллийбанк Хитой давлат таррақиёт банкининг 2 миллиард юан кредит линиясини жалб қилди

Жорий йилнинг 25 июнида Козоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Банклараро бирлашмаси кенгашининг XX йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг молия институтлари, жумладан Хиндистон инфратузилмани молиялаштириш компанияси, Қозоғистон таррақиёт банки, Хитой давлат таррақиёт банки, Кирғиз Республикасининг ОАЖ «Элдик банк», Покистоннинг Хабиб Банки, ВЭБ.РФ давлат таррақиёт корпорацияси, Тожикистонинг ДУК «Амонатбонк жамғарма банки» ва Ўзмиллийбанк иштирок этди.

Ушбу нуфузли тадбир доирасида «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банк» АЖ (кейинги ўринларда - Ўзмиллийбанк) ва Хитой давлат таррақиёт банки (кейинги ўринларда - ХДТБ) ўртасида 2 миллиард Хитой юани миқдорида кредит линиясини жалб қилиш юзасидан келишув имзоланди.

Ушбу кредит линия биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид йиғилишда берган топшириқларини сўзсиз бажаришга ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларидаги муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган инвестицияларни таъминлайди. Бу эса мамлакатнинг иқтисодий ўсишини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ХДТБ кредит линияси:

- кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини қўллаб қувватлашга;
- аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга ҳамда
- икки мамлакатнинг ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Мазкур кредит линиянинг афзаллиги молиялаштиришнинг фоиз ставкаси жозибадорлиги ҳамда Хитой билан савдо алоқаларида миллий валюталардан фойдаланиш, валюта айирбошлаш билан боғлиқ харажатларни камайтириб, савдо айланмасининг кенгайишига олиб келади.

Маълумотнома: Хитой давлат таррақиёт банки 1994 йилда ташкил этилган. Бош офиси Пекин шаҳрида жойлашган. ХДТБнинг асосий мақсадлари: йирик саноат тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган давлат лойиҳаларини молиялаштириш; иқтисодий ривожланиш ва стратегик таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш; марказий ҳукуматнинг макроиқтисодий сиёсатини тартибга солиш.

Банк капитали: 236,3 млрд. долл., активлари 2,9 трлн. долл., соф фойдаси 12,3 млрд. долл.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг