Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ЯИМси 100 миллиард доллардан ошгани айтилди

Ўзбекистон ЯИМси 100 миллиард доллардан ошгани айтилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 100 млрд АҚШ долларидан ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Статистика агентлиги томонидан амалга оширилган норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш натижаларига кўра, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми АҚШ доллари эквивалентида 10,7 миллиард долларга қўшимча ҳисоб-китоб қилинди ва амалдаги 90,9 миллиард доллардан 101,6 миллиард долларга етди.

Ушбу баҳолашлар ўтказилган танланма статистика кузатувлари натижалари ҳамда вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари асосида амалга оширилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, яширин иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 2023 йилда 99,6 трлн сўмни ташкил этди. Шундан, хизматлар соҳасида – 79,3 трлн сўм, қурилиш ишлари соҳасида – 8,1 трлн сўм, саноат тармоғида – 12,3 трлн сўм қўшилган қиймат хажмлари баҳоланди.

Амалга оширилган баҳолаш якуни билан Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми 2023 йилда қўшимча 125,6 трлн сўмга ошди ва жами 1 192,2 трлн сўмни ташкил этди. Шунга мос равишда, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми қўшимча 3,4 млн сўмга ошиб, 32,7 млн сўмга етди, дейилади агентлик хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг