Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистонни тарк этишига тақиқ қўйилди

Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистонни тарк этишига тақиқ қўйилди

Фото: Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг Урганч шаҳар аэропортидан Истанбулга уча олмагани бунга Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган тақиқ сабаб бўлгани айтилган видеомурожаат тарқалди. МИБ ахборот хизмати мазкур мурожаат юзасидан «Дарё»га маълумот берди.

МИБ томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида Жаҳонгир Отажонов томонидан судлар қарорларига асосан — фуқаролар С.Ф., М.С. ва Е.И.га 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундирувига оид учта ижро ишлари мавжудлиги аниқланган.

Ушбу ижро ишлари бўйича бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Жаҳонгир Отажоновдан ундирувчи С.Ф. фойдасига алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Олмазор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва ундирувчи С.Ф. ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани сабабли, 2020 йил 21 январда ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган ва ижро иши тамомланган.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Жаҳонгир Отажоновдан ундирувчилар М.С. ва Е.И. фойдасига алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва унинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинчалик чекланган.

Таъкидланишича, мазкур тақиқлар «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 42-1-моддасига мувофиқ қўйилган.

«Республикамизда суд қарорларига кўра, 300 мингдан ортиқ алиментга оид ижро ишлари мавжуд бўлиб, 400 мингдан ортиқ вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Қарздор фуқаролар ўз вақтида алимент бўйича тўловларни тўлаб борса ёки ўзаро келишувга кўра, тўловларни амалга ошириб, моддий таъминоти масаласига эътибор берса, ундирувчилар томонидан судларга ҳам мурожаат қилишига ҳожат ҳам қолмайди», — дейилади МИБ муносабатида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг