Тошкентда ёш бола олов ичидан қутқариб олинди
Бугун, 15 август куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, «Кўҳна Чўпонота» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:29 да бартараф этилган.
Ёнғинни бартараф этиш вақтида ёнғин жойида бир нафар бола борлиги аниқланган. Зудлик билан ФВВ қутқарувчилари томонидан бола қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинди ва тиббиёт ходимларига топширилди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 20 м.кв майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter