Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда «КамАЗ» ўз йўналишидаги 7 та автомобил билан тўқнашиб кетди

Самарқандда «КамАЗ» ўз йўналишидаги 7 та автомобил билан тўқнашиб кетди

1 октябр, сешанба куни Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобил йўлининг 42 километирида «КамАЗ» юк транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ берган маълумотга кўра, юк машинасининг тормоз қисмида носозлик юзага келганлиги сабаб, у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган еттита енгил транспорт воситаларининг ортидан келиб урилган.

Ҳодисада тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмаган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг